Qaytarish va almashtirish
Qaytarish va almashtirish
ТОВАРЛАРНИ АЛМАШТИРИБ БЕРИШ ВА ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ҚОИДАЛАРИ
1. Мақбул сифатли товарни қайтариб олиш ва алмаштириб бериш
1.1. Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ, харидор озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланмаган, ишлатилмаган, товар кўриниши, истеъмол хусусиятлари, завод пломбалари, қадоғи сақланган ҳамда харид қилинганлигини тасдиқловчи асослар мавжуд бўлган ҳолларда, шундай товарни харид қилинган санада бошлаб ўн календар куни мобайнида сотувчидан шу турдаги бошқа товарга алмаштиришни талаб қилишга ҳақли.
Шу турдаги товарлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, сотувчи харидорга тўланган пул маблағини қайтариши шарт.
1.2. Товарни қайтариб олиш ва алмаштириб бериш қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда амалга оширилади:
• товар ишлатилмаган бўлиши;
• товар кўриниши, пломбалар, қадоқлар, қутиси ва бошқа истеъмол хусусиятлари сақланган бўлиши;
• харид қилиш факти ва шартларини тасдиқловчи ҳужжат (касса/товар чеки) тақдим этилган бўлиши.
1.3. Зарур сифатдаги, қатариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган (Илова 1) ва жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
• санитария, гигиена, тиббиёт воситалари ва буюмлари;
• шахсий гигиена буюмлари (соч тарашлар, щёткалар, бигуди, париклар ва бошқалар);
• атир-косметика маҳсулотлари;
• тўқимачилик товарлари;
• трикотаж маҳсулотлари;
• Полимер материаллардан тайёрланган, озиқ-овқат материаллари билан боғлиқ бўлган, шу жумладан бир марта фойдаланиладиган буюм ва материаллар;
• Маиший кимё товарлари, пестицидлар ва агрохимикатлар;
• мебел гарнитуралари;
• қимматбаҳо металлар ва тошлардан тайёрланган буюмлар;
• автотранспорт, мототехника, прицеплар, сув транспорти воситалари;
• Кафолат муддатлари белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (электроника, маиший электр буюмлари, телефонлар, компьютерлар, ноутбуклар, фотоаппаратлар, электр мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар ва ҳ.к.);
• ҳайвонлар ва ўсимликлар.
1.4. Товарни қайтариш харид қилинган жойда амалга оширилади. Харидор товарни белгиланган ҳолда қайтариш учун ёзма равишда ариза тўлдиради, чекларни илова қилади ва товарни қайтариб беради.
1.5. Барча аризалар товар хусусияти ва қайтариш шартларига риоя этилганлигини ҳисобга олган ҳолда индивидуал тарзда кўриб чиқилади.
⸻
2. Нуқсонли товарни қайтариб олиш ва алмаштириб бериш
2.1. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, кафолат ёки яроқлилик муддати давомида аниқланган нуқсонларга эга товар сотилган тақдирда, харидор қуйидаги талаблардан бирини илгари суришга ҳақли:
• товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
• товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
• товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
• харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
• шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш
2.2. Нуқсонли товарни қайтариб олиш ва алмаштириб бериш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
• аниқланган нуқсонни баён этувчи ёзма аризани тақдим этиш;
• товарни ваколатли сервис хизматига техник экспертизага юбориш;
• нуқсоннинг хусусияти ҳақида хулоса тузиш;
• завод нуқсони аниқланган тақдирда, товар сотувчи ҳисобидан таъмирланади ёки алмаштирилади.
2.3. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, истеъмолчи талабларини қондириш муддатлари:
• 7 кунга — аниқ кўринадиган нуқсонлар мавжуд бўлса;
• 20 кунгача — техник экспертиза талаб этилганда;
• 1 ойгача — шу турдаги бошқа товар мавжуд бўлмаган ҳолларда;
• 2 ойгача — узоқ ҳудудларга етказиб бериш зарур бўлса.
2.4. Экспертиза хулосаси олинган пайтдан бошлаб нуқсонларни бартараф этиш муддати 20 кундан ошмаслиги лозим.
2.5. Кафолат муддати ўтганидан сўнг, истеъмолчининг талаблари фақат ишлаб чиқарувчига нисбатан, товарнинг хизмат қилиш муддати давомида қўйилиши мумкин.
⸻
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР
• Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни;
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган “Чакана савдо қоидалари”;
• Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси;
• Кафолат мажбуриятлари ва чакана савдо шартларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.